Ҳусанов борми? Замонавий футболнинг энг кучли марказий ҳимоячилари аниқланди
Нуфузли FourFourTwo нашри замонамизнинг энг кучли марказий ҳимоячилари рейтинги тузиб чиқди.
Унга кўра, биринчи ўрин “Ливерпул”нинг голландиялик футболчиси Виржил ван Дейкка насиб этди.
Шунингдек, топ-10ликдан Уильям Салиба (“Арсенал”), Алессандро Бастони (“Интер”), Габриэл Магальяеш (“Арсенал”), Ибрахима Конате (“Ливерпул”), Антонио Рюдигер (“Реал”), Маркиньос (ПСЖ), Пау Кубарси (“Барселона”), Дин Хейсен (“Реал”) ва Рубен Диаш (“Манчестер Сити”) ўрин олган.
Афсуски, ушбу рўйхатга Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов киритилмаган.
Маълумот учун, ван Дейк ўтган мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 23 миллион еврога баҳоланмоқда.