locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Урош Койич — ОКМК ФК футболчиси

Клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик келишуви «2+1» тизимида расмийлаштирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Урош Койич — ОКМК ФК футболчиси
Фото: ОКМК

Олмалиқнинг ОКМК ФК жамоаси таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Урош Койич билан расман шартнома имзоланди. Клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик келишуви «2+1» тизимида расмийлаштирилди.

22 ёшли янги футболчимиз асосан Сербия чемпионатларида тобланган бўлиб, фаолияти давомида «Боратс», «Инжија» ва «Лозница» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У профессионал даражада жами 87 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Урош Койич профессионал фаолиятига қадар «Вождовац U-19» жамоаси сафида 33 та учрашувда иштирок этиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг