Упамекано учун асосий даъвогар жамоа маълум бўлди
Қайд этилишича,“қироллик клуби” Дайони эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
ФОТО: Getty images
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома имзолаш учун музокара бошлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Бундеслига етакчиси 27 ёшли франциялик марказий ҳимоячини жамоада сақлаб қолмоқчи. Аммо у фаолиятини “Реал”да давом эттириш истагида.
Қайд этилишича,“қироллик клуби” Дайони эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, жорий мавсум Дайот Упамекано “Бавария” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушган. Унинг “немис машинаси” билан шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион евро этиб баҳоланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист