locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уоткинс жароҳат сабаб Англия терма жамоасини тарк этди

У Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинида олган жароҳатидан кейин ҳали тикланмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уоткинс жароҳат сабаб Англия терма жамоасини тарк этди
ФОТО: Getty images

Ҳужумчи Олли Уоткинс ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Латвияга қарши ўйинда Англия терма жамоасига ёрдам бермайди. Бу ҳақда Англия футбол Ассоциацияси хабар берди.

Манбага кўра, Уоткинс Уэльсга қарши ўртоқлик ўйинида олган жароҳатидан кейин ҳали тикланмаган.

Натижада инглизлар 22 нафар футболчидан иборат таркибда Ригага йўл олади.

Латвия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 14 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, инглизлар саралашнинг барча бешта ўйинида ғалаба қозонишди. Томас Тухель жамоаси Ригада ғалаба қозонса, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг