Уоткинс: «Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва якунда рақиб қаршилигини енгдик»
"Астон Вилла" ўз тарихида илк бор Европа лигаси ғолиби бўлди.
ФОТО: Getty images
“Астон Вилла” ҳужумчиси Олли Уоткинс Европа Лигаси финалида “Фрайбург” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва якунда рақиб қаршилигини енгдик. Мен кўплаб финалларни кўрганман, уларда стандарт вазиятлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Учрашув анча эҳтиёткорлик билан кечди, аммо кейин биз стандарт ҳолатни жуда яхши амалга оширдик. Бу — унутилмас тажриба. Айнан шундай лаҳзаларни орзу қиласан», — деди Уоткинс TNT Sportsга берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, финалда «Астон Вилла» «Фрайбург»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа лигаси ғолиби бўлди ва ушбу мусобақада зафар қучган олтинчи инглиз жамоасига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист