Уоткинс “Ал-Ҳилол” билан шартнома шартларини келишиб олди
“Астон Вилла” ҳужумчиси Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтиш арафасида. Англиялик футболчи Саудия жамоаси билан шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.
Манбага кўра, 30 ёшли футболчи “Ал-Ҳилол” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган. Энди Саудия клуби трансферни якунлаш учун “Астон Вилла” билан музокараларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Уоткинснинг трансфери “Ал-Ҳилол”га 55,8 миллион еврога тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Англиялик ҳужумчи янги мавсум бошланишидан олдин Саудия клубига ўтиш истагини билдиргани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.
Маълумот учун, Уоткинс 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.