\"Уотфорд\" бош мураббийини истеъфога чиқарди
Фото: Getty Images
“Уотфорд” бош мураббий Том Клеверлини истеъфога чиқарганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, клуб раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабаб мураббий билан хайрлашган. “Уотфорд" Чемпионшипда мавсумни турнир жадвалида 14-ўринда тугатди. Қолаверса, кетма-кет 5 ўйинда ғалаба қозона олмади.
Эслатиб ўтамиз, Том Клеверли 2007 йилдан 2015 йилгача “Манчестер Юнайтед” жамоасида тўп тепган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист