locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уортон: «Ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаб бўлмайди»

Адам жамоасининг муваффақияти ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уортон: «Ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаб бўлмайди»
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ярим ҳимоячиси Адам Уортон Конференциялар лигаси финалида Испаниянинг «Райо Вальекано» жамоаси устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

«Ўтган йили Англия Кубогидан кейинги байрамни ўтказиб юборгандим, шунинг учун бу сафар албатта ўрнини тўлдираман. Ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бунинг жанубий Лондон учун, мухлислар учун нимани англатишини кўриб турибсиз-ку. Бу ақлбовар қилмас ҳолат.

Ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлишини билардик. Бу жуда яхши тайёргарлик кўрган жамоа. Испанияда у энг меҳнаткаш ва мақсад сари интилувчан жамоалардан бири ҳисобланади. Ўйин бошланиши, финалларда доимгидек, анча эҳтиёткорона ўтди, аммо аста-секин ўз ритмимизга тушиб олдик.

Кўпроқ гол уриб, вазифамизни енгиллаштиришимиз керак эди, лекин шундоқ ҳам уддаладик», — дея Уортоннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти TNT Sports’га таяниб.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг