locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уокер: «Трентни терма жамоага чақирилмагани жуда ғалати»

"Реал" ҳимоячиси ЖЧ-2026 учун таркибдан четдан қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уокер: «Трентни терма жамоага чақирилмагани жуда ғалати»
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси ва Кайл Уокер яна бир баҳсли қарор марказида қолди. Таҗрибали ҳимоячи жамоа мураббийлар штаби Трент Александер-Арнольдни 2026 йилги жаҳон чемпионатига чақирмаганига кескин муносабат билдирди.

«Реал» футболчисининг Англия термасига чақирилмагани — бу жуда ғалати ҳолат. Биз доим Трент нимани ёмон қилаётгани ҳақида гапирамиз. Келинг, у нимани яхши қилаётганини ҳам муҳокама қилайлик. У тўпни узатиш, ҳужумни бошлаш, голли паслар ва муҳим ўйинлардаги тажрибаси жиҳатидан дунёдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири», — деди у.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” ҳимоячиси жорий мавсумда барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

Бу қарор Англия термаси атрофида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда — айниқса, жаҳон чемпионати олдидан тажрибали ва ижодкор ўйинчиларнинг четда қолиши саволлар уйғотмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг