locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уокер: «Манчестер Сити»га барча совринларни ҳақли равишда қўлга киритган жамоага муносиб муносабатда бўлиш керак»

Клубга қандай жазо берилиши ҳозирча маълум эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уокер: «Манчестер Сити»га барча совринларни ҳақли равишда қўлга киритган жамоага муносиб муносабатда бўлиш керак»
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» жамоасининг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда «Бёрнли» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Кайл Уокер «шаҳарликлар»га оид иш юзасидан изоҳ берди. Клуб молиявий қонунбузарликлар учун жиддий жазо олиши мумкин.

«Бизга барча совринларни муносиб ва ҳалол қўлга киритган жамоа сифатида муносабатда бўлишларини хоҳлайман. Бу осон бўлмади, бунинг учун кўп ҳаракат қилдик. Мен нафақат ўйинчилар, балки мухлислар ҳақида ҳам гапиряпман. Улар бу ғалабаларга муносиб», - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Talksport.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни Англия Премер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топгани эълон қилинган эди. Клубга қандай жазо берилиши ҳозирча маълум эмас.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг