locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

United MFL – янги ташкил қилинган Медиа лига учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Лигада жами 16 та жамоа иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
United MFL – янги ташкил қилинган Медиа лига учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
Фото: UzPFL

United MFL Media Футбол Лигаси – Ўзбекистонда медиа футбол йўналишини ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилган янги лига ҳисобланиб, футболни шунчаки ўйин эмас, балки медиа ва аудитория билан уйғунлашган замонавий спорт формати сифатида шакллантиришни кўзлайди.

Лигада жами 16 та жамоа иштирок этади. Ҳозирда 15 та жамоа номи маълум:

UFU Legends, Таниш-билиш, F-Ривер, You Too, Avangers, A1, Sherdor Media, Benom, Emperia, Label Boys, Alliance, Galaxy, Cosmos, Blackstone ва Prime XI

16-жамоа эса саралаш босқичи орқали аниқланади. Саралашда Alfraganus, Neyron, Afruz ва Mercury жамоалари иштирок этади. Ғолиб жамоа асосий лига йўлланмасини қўлга киритади.

Асосий лига баҳслари 28 февраль куни 1-тур ўйинлари билан старт олади. Мусобақа 14 июнь куни бўлиб ўтадиган финал учрашуви билан якунланади.

9 февраль куни Тошкент шаҳридаги Ҳумо Аренада лиганинг дастлабки турнирига қуръа ташлаш маросими ташкил этилди. Ушбу маросимда жамоалар гуруҳларга ажратилди ва ғолиблик учун кураш йўлидаги рақибларини билиб олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг