Ундав — Бундеслигада март ойининг энг яхши футболчиси
“Штутгарт” Бундеслига турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
Германия чемпионатида март ойининг энг яхши футболчиси аниқланди. Унга кўра, соврин “Штутгарт” ҳужумчиси Денис Ундавга насиб қилди.
Овоз бериш вақтида у ҳаммадан кўп овоз тўплади. Германиялик 29 ёшли футболчи ўтган ойда Бундеслигада 4 та ўйинда 5 та гол урган.
Ундав сўровномада Пауль Небел (“Майнц”), Ян Диоманде (“Лейпциг”), Ҳеннес Беренс (“Ҳайденҳайм”), Константинос Кулиеракис (“Вольфсбург”) ва Игорь Матановични (“Фрайбург”) ортда қолдирди.
Маълумот учун, “Штутгарт” Бундеслига турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист