locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Унаи Эмери: Ҳозир футбол бутун майдон бўйлаб индивидуал ўйинга айланиб бормоқда

Жан Пьеро Гасперини буни йиллар давомида «Аталанта»да қўллади, энди эса «Рома»да амалга оширмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Унаи Эмери: Ҳозир футбол бутун майдон бўйлаб индивидуал ўйинга айланиб бормоқда
photo: gettyimages

Унаи Эмери тактик тенденциялар ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир футбол бутун майдон бўйлаб индивидуал ўйинга айланиб бормоқда. Йил сайин персонал (якама-яка) ўйнайдиган, энг яқин рақибига ҳатто майдон марказида ҳам прессинг қиладиган жамоаларни кўпроқ кўряпсиз. Биз персонал қўриқлашга тўлиқ ўтиш жараёнига гувоҳ бўляпмиз.

Ушбу тактик тенденциянинг натижаси шундаки, биз яккакурашлар сони ошган, тўп узатиш учун вақт камайган ва ҳимоячилар ортидаги бўшлиқлардан фойдаланиш имкониятлари кўпайган ўйинларни кузатмоқдамиз.

Жан Пьеро Гасперини буни йиллар давомида «Аталанта»да қўллади, энди эса «Рома»да амалга оширмоқда. Италия, Испания ва Англиядаги кўплаб жамоалар ҳам айни шу ғояни ўз ўйинларига сингдиришга уринишмоқда.

Ўйин тезлашди ва тўғридан тўғри (вертикал) бўлиб қолди, узатмалар сони эса камайди. Биз ҳам одатдагидан кўра кўпроқ вертикал футбол ўйнаяпмиз.

Футбол тактик жиҳатдан ўзгармоқда, вазифа эса — шунга мослашиш».

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг