locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Унаи Эмери «Астон Вилла»нинг Европа Лигаси чорак финалига чиққанини шарҳлади

Жамоа нимчорак финалда «Лилл»ни мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери жамоасининг Европа Лигаси чорак финалига йўлланма олгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Нимчорак финал босқичида Бирмингем клуби Франциянинг «Лилл» жамоасини икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Бу шунчаки фантастика. Икки йил аввал биз Конференциялар Лигаси чорак финалида, ўтган йили Чемпионлар Лигаси чорак финалида ўйнаган эдик. Мана, бу йил Европа Лигасининг чорак финалида иштирок этиш арафасида турибмиз.

Биз ушбу босқич олдидан мотивация ва ғайратга тўламиз. 1/8 финалда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ҳайратланарли даражада бўлди. Ишқибозлар ажойиб атмосфера яратиб беришди», — дея Эмерининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Қайд этиш жоизки, «Астон Вилла» сўнгги йилларда қитъа миқёсидаги турнирларда барқарор иштирок этиб, ҳар мавсумда камида чорак финал босқичига қадар етиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг