Унаи Эмери 120 йил ичида кетма-кет 10 та ўйинда ғалаба қозонган илк «Aston Villa» мураббийига айланди
Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида «Aston Villa» «Manchester United» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа барча мусобақалар доирасида кетма-кет 10 та учрашувда зафар қучди.
Қолаверса, испаниялик мутахассис «Aston Villa» тарихи давомида сўнгги 120 йилдан ортиқ вақт ичида икки бор 10 ўйинлик ғалабали серия қайд этган илк мураббийга айланди. Бу ҳақда Squawka'нинг X ижтимоий тармоғидаги аккаунти хабар бермоқда.
Аввалроқ «Aston Villa» АПЛда «Bournemouth» (4:0), «Leeds United» (2:1), «Wolverhampton» (1:0), «Brighton & Hove Albion» (4:3), «Arsenal» (2:1) ва «West Ham United» (3:2)ни мағлуб этган эди. Европа Лигаси доирасида эса бирмингемликлар «Maccabi» Tel-Aviv (2:0), «Young Boys» (2:1) ва «Basel» (2:1) устидан ғалаба қозонган.
Айни пайтда «Aston Villa» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 36 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда Унаи Эмери шогирдлари 27 декабрь куни сафарда «Chelsea»га қарши майдонга тушади.