locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умтити 31 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади

У 2018 йил Франция терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Умтити 31 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
ФОТО: Getty images

“Барселона” ва Франция терма жамоасининг собиқ марказий ҳимоячиси Самуэль Умтити 31 ёшида профессионал фаолиятини якунлади.

«Кўтарилиш ва пасайишларга тўла, сермазмун карьерадан сўнг «хайр» дейиш вақти келди... Мен майдонда ҳаммасига боримни бердим ва ҳеч нарсадан афсусланмайман.

Барча клублар, президентлар, мураббийлар ва мен билан ишлаган футболчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман», – деб ёзди Умтити ижтимоий тармоқларда.

Ёзда у «Лилль» билан шартномаси тугаганидан кейин жамоасиз қолганди. Саломатлик муаммолари сабабли у 2024 йил январидан бери майдонга тушмаган.

Маълумот учун, Умтити 2018 йил Франция терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг