locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳумоюнмирзо Иминов: «Бобур аренасида Ўзбекистоннинг энг яхши мухлислари қаршисида ўйнаш мароқли ва ёқимли»

Клуб матбуот хизмати эса Иминовдан эртанги ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳумоюнмирзо Иминов: «Бобур аренасида Ўзбекистоннинг энг яхши мухлислари қаршисида ўйнаш мароқли ва ёқимли»
Фото: Андижон ПФК

Эртага “Андижон” жамоамиз “Бобур арена”да “Хоразм”ни қабул қилади. Футболчиларимизнинг барча эътибори табиийки, бўлажак учрашувга қаратилган.

Ёдингизда бўлса, биринчи даврадаги баҳсда “Бургутлар” 0:3 ҳисобида ғалаба қозонган ва голлардан бирига Ҳумоюнмирзо Иминов муаллифлик қилган. У ўтган йили айнан Урганчликлар сафида тўп тепган. Ҳозирда ушбу ярим ҳимоячи “Андижон” сафида ўзга билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қилмоқда.

Клуб матбуот хизмати эса Иминовдан эртанги ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб олди.

- Ҳумоюнмирзо, “Андижон”нинг навбатдаги рақиби "Хоразм" бўлиб, бу сизнинг собиқ жамоангиз саналади. Хўш, бўлажак баҳсдан нима кутяпсиз ва тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Ассалому алайкум. “Хоразм” жуда яхши жамоа ва у ерда илиқ хотиралар қолган. Эртанги баҳсга тайёргарлик аъло даражада бўлмоқда. Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба қилиш учун чиқамиз. Эртага Худо хоҳласа ғалаба қозониб, “Андижон” мухлислари олдида юзимиз ёруғ бўлишини истайман.

- Биринчи даврада Урганчдаги ўйинда жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва голлардан бирига сиз муаллифлик қилгансиз. Андижондаги ўйинда ҳам яна собиқ жамоангиз дарвозасига гол уриш ниятингиз борми?

- Ҳа, биринчи даврада гол ургандим. Худо хоҳласа, иккинчи даврада ҳам шуни такрорлашга ҳаракат қиламан. Муҳими, жамоамиз 3 очкони қўлга киритиши.

- Рақибдан келиб чиқиб, ўйинда асосий эътибор нимага қаратлиши керак, деб ҳисоблайсиз?

- “Хоразм” айтганимдек, яхши жамоа. Лекин биз рақибимизга қараб эмас, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак, деб ўйлайман. Ҳар бир жамоанинг ўз кучли тарафи бор. Биз ўз ўйин тактикамизда яхши даражада ўйнаб ғалаба қозонишимиз муҳим.

- Сиз учун гол уриш муҳимми ёки голли пас узатишми?

- Мен учун гол ёки пас... Жамоамга ёрдам бериб, ғалаба қозонишимиз муҳим.

- "Бобур арена"да тўп суриш сиз учун нимани англатади?

- “Бобур арена”да Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар бор. Уларни қаршисида ўйнаш жуда мароқли ва ёқимли.

- 25 август куниги ўйинда мухлисларимизга нимани ваъда бера оласиз?

- Қўлимиздан келганича ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳар турда биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Насиб қилса, 25 августда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Уларни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг