locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ҳумо\" хоккей клуби муддатидан олдин финалга чиқа олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ҳумо" хоккей клуби муддатидан олдин финалга чиқа олмади
Расм: sport.uz ХК Ҳумо ва Торпедо

26 март куни соат 18:30да Уст-Каменогорскда Про хоккей лигасининг навбатдаги ярим финал ўйини бўлиб ўтди. Муз устига Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ва майдон эгалари "Торпедо" клуби хоккейчилари тушишди. Ўйиндан олдин жамоалар ўртасидаги ҳисобда "Ҳумо" 3:1 ҳисоби билан олдинда эди. Уларга финалга чиқиш учун фақат битта ўйинда ғалаба қозониш етарли эди. Ўз навбатида, "Торпедо" ярим финалда қолиш учун ҳисобни тенглаштириши керак эди.

Ўтган ўйин 3:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди. Шундай қилиб, 30 март куни соат 17:00 да энди Тошкентда клублар ўртасидаги олтинчи учрашув бўлиб ўтади. Сериядаги умумий ҳисоб: "Ҳумо" 3:2 ҳисобида олдинда.

Бошқа ярим финалда "Арлан" ўзининг финал иштирокчисига айланганини таъминлади. Улар "Сариарка"га қарши тўртта ғалаба ва битта мағлубият (4:1) қайд этишди.

Про Хоккей Лигаси. 1/2 финал
Ҳумо - Торпедо - 1:3 (0:2, 0:1, 1:0)
Шайбалар:
0:1 - Евгений Сулимов - 0:45
0:2 - Никита Колобов - 3:25
0:3 - Андрей Логунов - 20:30
1:3 - Вячеслав Литовченко - 53:24
Дарвозабонлар:
Константин Козловский - Владислав Пестов
Сериядаги ҳисоб: Ҳумо - Торпедо - 3:2

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг