locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умиджон Эргашев — ОКМК ФК футболчиси

Футболчи бунгача «Навбаҳор» ва «Насаф» клублари сафида, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда Олимпия терма жамоалари таркибида ҳам фаолият олиб борган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Умиджон Эргашев — ОКМК ФК футболчиси
photo: OKMK fk

"Янги мавсум олдидан жамоа олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, таркиб сифатини ошириш мақсадида ОКМК профессионал футбол клуби қишки трансфер ойнаси доирасида илк расмий трансферини амалга оширганини маълум қилади.

Умиджон Эргашев дарвозабон сифатида юқори реакция тезлиги, ўйинни ўқиш қобилияти ва зарбалара қарши барқарор ҳаракатлари билан ажралиб туради. У бунгача «Навбаҳор» ва «Насаф» клублари сафида, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда Олимпия терма жамоалари таркибида ҳам фаолият олиб борган.

Янги голкиперимиз клуб миқёсида умумий ҳисобда 83 та учрашувда майдонга тушиб, шундан 28 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Шунингдек, Умиджон Эргашев Ўзбекистон U-18 (5), U-19 (5), U-21 (3) ва U-23 (8) терма жамоалари сафида ҳам ўзининг ишончли ва барқарор ўйини билан бир нечта баҳсларда самарали иштирок этган.

ОКМК ФК мураббийлар штаби Умиджон Эргашевнинг рефлекслари, позицион ўйини ва бирга-бир вазиятлардаги совуққонлигини юқори баҳолайди. Клуб янги голкиперимизга ОКМК ФК сафида муваффақиятли ўйинлар тилайди.

ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Умиджон!",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг