Умар Эшмуродов: Энди мухлис сифатида давом этамиз
Футболчи Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Насаф»нинг 33 ёшли ҳимоячиси бу ҳақда instagram саҳифасида маълум қилди.
«Миллий жамоа — орзу, шараф, ор-номус, ғурур...
Энди мухлис сифатида давом этамиз. Олға, Ўзбекистон!» — деб ёзиб қолдирди футболчи.
Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишида асосий ҳимоячилардан бири эди. У саралашда 8 та баҳсда ҳаракат қилганди.
Умарга мундиалда ўйнаш имконияти берилмади. У учала ўйинда ҳам захирада қолдирилди ва Авазбек Ўлмасалиев ҳамда Ботирали Эргашев билан бир қаторда майдонга тушмаган уч футболчидан бири бўлди. Яъни бош мураббий Фабио Каннаваро 26 ўйинчида 23 нафаридан фойдаланди.