locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бақоев: «Бухоро» иккинчи голни уришдан аввал рақиб ўйинчиси бизнинг футболчимизга жароҳат етказди»

“Сўғдиёна” устози жамоаси мағлубияти ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бақоев: «Бухоро» иккинчи голни уришдан аввал рақиб ўйинчиси бизнинг футболчимизга жароҳат етказди»
ФОТО: Getty images

“Бухоро” – “Сўғдиёна” (2-1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб биринчи бўлиб гол урди, шундан кейин бизда ҳам имкониятлар бўлди. Танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқишни хоҳлагандик. Иккинчи таймда улар яна тўп киритди. Лекин асосий гап шундаки, "Бухоро" иккинчи голни уришдан аввал рақиб ўйинчиси бизнинг футболчимизга жароҳат етказди, футболчимиз майдонга йиқилди, ҳакам эса қоида бузилганини кўрмади шекилли, ўйинни давом эттирди ва рақиб бурчак зарбасига эга бўлди. Бурчак тўпидан кейин иккинчи гол киритилди.

Нима дейишим мумкин, ҳакамни ғалаба билан табриклаш керак. Бу вазиятда ҳакам футболнинг устидан очиқчасига кулиб турди. Ҳар бир жамоа ўйинларга тайёргарлик кўради, машғулот ўтказади, майдонга тушади, лекин мана шундай эпизодлар чиройли бўлмаган ҳолатни юзага келтирмоқда. Ҳакам гўёки шу эпизодни кўрмади, лекин бу муҳим вазият эди. Кейин рақиб иккинчи голни урди ва шундан кейин енгил ўйнашга ўтди. Биз ҳисобни қисқартирганимиз билан бошқа тўп кирита олмадик. Энди Кубок ўйинларига ҳозирлик кўрамиз.

- Бухоролик мураббий сифатида "Бухоро" жамоасининг ҳозирги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Жамоа кучга таянган футбол намойиш этяпти. Майдонга тушган ҳар бир футболчи нимани қилиш кераклигини билади. Бугун иккита тенг кучли жамоа ўзаро кураш олиб борди деб ўйлайман. "Бухоро"нинг ўйини менга ёқяпти.

- Майдонга тушмаган Дориев ҳақида нима дей оласиз?

- У чиғалёзди машғулот пайти жароҳат олди, УЗИ қилганимиздан сўнг маълум бўлади. Кейин нима бўлишини кўрамиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг