Улуғбек Бақоев: «Бу дурангга лойиқ баҳс бўлди»
“Хоразм” – “Сўғдиёна” (0-0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди
— Хўш, энг биринчи муаммо — бу, албатта, сунъий қоплама бўлди. Табиий чимдан сунъий майдонга ўтиш... очиғини айтсам, айнан шундан хавотирда эдик. Шунга яраша ўзимизга ўйин учун аниқ бир режа тузиб олдик.
Биринчи бўлимда ташаббус «Хоразм» томонида бўлди. Тўп назоратини ушлаб туришди, ҳужумлар ташкил қилишди, хавфли вазиятлар яратишди. Биринчи бўлимда, тўғриси, бизда ҳамма нарса ҳам ўхшайвермади.
Иккинчи бўлимда эса ўйин жонланди, анча ҳужумкор кўриниш олди. Кейин бир қатор алмаштиришларни амалга оширдик, захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Умуман олганда, фикримча, бу дурангга лойиқ баҳс бўлди.
Қисқаси, «Хоразм» учун ҳам, биз учун ҳам... холисона айтганда, бугун икки жамоа ҳам дурангга лойиқ ўйин кўрсатди.
Йигитларга майдонда борларини беришгани ва умуман бутун ўйин учун миннатдорчилик билдираман. «Хоразм» жамоасига эса келгуси баҳсларда омад тилайман. Раҳмат.