locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ҒуломҲайдар Ғуламов: \"жамоага киришиб кетишда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ\"

Қўқонликлар сафига келиб қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи ҒуломҲайдар Ғуламов "Қўқон-1912" клуби матбуот хизматига қисқа интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ҒуломҲайдар Ғуламов: "жамоага киришиб кетишда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ"
photo: Qo'qon-1912

Қўқонликлар сафига келиб қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи ҒуломҲайдар Ғуламов "Қўқон-1912" клуби матбуот хизматига қисқа интервью берди.

- Биринчи навбатда, сизни жамоамизда кўриб турганимиздан хурсандман. Ўзи "Қўқон-1912" жамоасига ўтишингиз қандай содир бўлди?
- Катта раҳмат! "Қўқон-1912" жамоаси ўтган мавсумдан бери мени жамоада кўриш истагида эканини маълум қилганди. Ўтган ёзда агар қишда жамоамни ўзгартирсам, биринчи навбатда сизлар билан музокара олиб бораман, деб ваъда берган эдим. Қишда ўзаро келишдик ва "Қўқон-1912" жамоаси аъзосига айландим. Шунингдек, уч йилдан бери Фарғонада бўлганим сабабли оилам ҳам бу ерга анча ўрганиб қолганди.

- 1 ойдан бери "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқдасиз. Жамоага киришиб кетишда муаммолар бўлмадими?
- Жамоага киришиб кетишда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Бу ердаги кўплаб футболчиларни аввалдан яхши билардим, уларнинг кўпи билан бирга бошқа жамоаларда тўп тепганман. Шунингдек, жамоа мени жуда яхши кутиб олди.

- Янги бош мураббийнинг машғулотлари ҳақида нима дея оласиз? Жамоа аллақачон янги тактик ва схемалар устида ишламоқда. Андрей Сергеевич билан ишлашда қийинчиликлар йўқми?
- Андрей Сергеевични "Металлург"да ишлаб юрган пайтларидан яхши биламан. Улар мени ўша вақтда ўз жамоаларига таклиф қилган эдилар. Бироқ мен ўша пайтлари "Локомотив" футболчиси эдим. Тақдир тақозоси билан мана энди "Қўқон-1912" жамоасида бирга ишлайдиган бўлдик. Машғулотларга келадиган бўлсак, жуда қизиқарли ўтмоқда, тактик ишланмалар бўйича эса мураббийимизнинг ўзлари гапирганлари маъқул бўлса керак. Бизнинг вазифамиз машғулотларда тўлиқ куч билан ҳаракат қилиб, мураббийнинг истаган нарсаларини бажариш.

- Ҳар бир футболчи янги мавсум олдидан ўз олдига мақсадлар қўяди. Ғуломҳайдар Ғуламовнинг янги мавсум олдидан қандай мақсадлари бор?
- Бу йил жамоа билан яхши даражада ўйин кўрсатиб, максимал натижага эришишни мақсад қилганман. Шунингдек, Кубок баҳсларида ҳам ишончли ўйин кўрсатган ҳолда мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. Худо хоҳласа, фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз ва бунинг учун тўлиқ куч билан ҳаракат қиламиз.

- Водийда футбол — бу байрам. Мухлислар футболни яхши кўришади. Қўқонлик мухлисларга мавсум олдидан нима деган бўлардиз?
- Қўқонда одамлар футболни яхши кўришади. Биз уларни ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиздан бизни яхши ва ёмон кунларимизда ҳам қўллаб-туришларини сўраган бўлардин. Биз эса улар доим хурсанд бўлишлари учун майдонда тўп тебамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг