locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Украина терма жамоаси Испанияда ўғирланди

Ҳодиса Швецияга қарши ўйин олдидан содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 саралаш плей-офф босқичи яримфиналида Швецияга қарши (1:3) баҳс олдидан Украина терма жамоаси Испанияда ўғирлик қурбони бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Ўғрилар Украина терма жамоаси Бенидорм шаҳрида ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик кўраётган вақтда меҳмонхонага бостириб киришган. Футболчилар ўз хоналаридан бир неча минг евро қимматбаҳо соатлар, ҳашаматли буюмлар ва нақд пуллар йўқолганини кўриб, қаттиқ тушкунликка тушиб қолишган.

Ушбу нохуш ҳодисадан сўнг ўтказилган баҳсда Швеция ғалаба қозониб, плей-оффнинг финал босқичига йўлланма олди ва у ерда Польша билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати келаси ёзда учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади. 2022 йилги финалда аргентиналиклар Франция билан баҳсда (асосий вақт 3:3) пенальтилар сериясида (4:2) зафар қучишган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг