Уильямс: «Францияни аввал икки бор мағлуб этганмиз. Буни яна такрорламоқчимиз»
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Нико Уильямс 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз уларни сўнгги икки учрашувда мағлуб этганмиз ва буни яна такрорлашни истаймиз. Ўйин жуда қийин кечади, аммо тарози палласи бизнинг фойдамизга оғишига умид қиламиз. Бетараф мухлислар учун эса бу ҳақиқатан ҳам жуда қизиқарли баҳс бўлади», — деди Уильямс Mundo Deportivo нашрига.
Испания ва Франция ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финал баҳси 15 июль соат 00:00да старт олади.
Испания терма жамоаси Францияни сўнгги икки ўзаро учрашувда мағлуб этган. «Қизил фурия» 2024 йилги Европа чемпионати ярим финалида 2:1, 2025 йилги Миллатлар лигаси ярим финалида эса 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.