Уильям Пачо «ПСЖ» билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди
Томонлар ўртасида тузиладиган янги битим 2030 йилгача амал қилади.
ФОТО: Getty Images
Эквадорлик ҳимоячи Уильям Пачо «Пари Сен-Жермен» билан янги шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчининг пойтахт клуби билан тузадиган янги битими 2030 йил ёзигача амал қилади. Қайд этилишича, Пачонинг маоши сезиларли даражада ошади.
Эслатиб ўтамиз, Пачо 2024 йилнинг август ойида Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидан «ПСЖ»га 45 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Индепендьенте дел Валле» ва «Антверпен» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Маълумот учун, жорий мавсумда ҳимоячи 13 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Пачонинг ҳозирги бозор қиймати 65 миллион евронни ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист