locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уилсон «Вест Хэм»ни тарк этади

Ҳужумчининг бозор баҳоси 5 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уилсон «Вест Хэм»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

33 ёшли марказий ҳужумчи Каллум Уилсон «Вест Ҳем»ни эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда журналист Пит О'Рурк хабар берди.

Манбага кўра, томонлар меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

Уилсон ўтган йил августида «молотбойчилар» сафига текинга қўшилганди. Шу вақтдан бери у 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Футболчм фаолияти давомида фақат Англия клубларида тўп тепган. Бунгача «Ньюкасл», «Борнмут», «Ковентри» ва бошқа жамоаларда ўйнаган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор баҳоси 5 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг