locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уилл Стилл — \"Саутгемптон\" бош мураббийи

Клуб келаси мавсумни Чемпионшипда ўтказади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Уилл Стилл — "Саутгемптон" бош мураббийи
Фото: Getty Images

Англиянинг “Саутгемптон” клуби Уилл Стиллни янги бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси хабар берди.

Аввалроқ клуб ва 32 ёшли мутахассис 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсум якунида “Саутгемптон” Чемпионшипга тушиб кетди. Ҳозирда клубни Саймон Раск бошқармоқда. Апрель ойида клуб бош мураббий лавозимида ишлаган Иван Юрични истеъфога чиқарганди.

Стилл эса “Ланс”ни бошқариб келди. Жамоа якунига етган мавсумда Франция чемпионатида 8-ўринни эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг