Уго Броос Жанубий Африка терма жамоасини тарк этмайди
74 ёшли бельгиялик мутахассис Уго Броос Жанубий Африка терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Аввалроқ тажрибали мураббий 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Африка футбол ассотсиацияси Броосни терма жамоада олиб қолиш ниятида ва томонлар ҳамкорликни давом эттириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Уго Броос бошчилигидаги Жанубий Африка терма жамоаси ЖЧ-2026да тарихда илк бор плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди.
Бироқ, ишончли манбаларда бу борада қарама-қарши маълумотлар ҳам мавжуд. Хусусан, Reuters хабарига кўра, Броос мураббийлик фаолиятини якунлаш қарорида қатъий эканини ва фақат маслаҳатчи ёки скаут сифатида ишлаш вариантини кўриб чиқётганини маълум қилган.