locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УФФ. Хоразм воҳасида истеъдодлар бисёр!

Қўшни ҳудудлар жамоалари ўртасида ташкил этилаётган назорат учрашувлари селекция ишларининг самарадорлигини оширмоқда.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
УФФ. Хоразм воҳасида истеъдодлар бисёр!
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ бугун куннинг иккинчи ярмида Урганч шаҳрига етиб борди ва Вилоят спорт захиралари коллежи спорт залида режалаштирилган илк селекция машғулотини ўтказди.

Эътиборлиси, Хоразм вилоятида ташкил этилаётган селекция жараёнида Қорақалпоғистон Республикасининг иқтидорли ёш футзалчилари ҳам қатнашишмоқда. Бу эса ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, истеъдодларни янада кенгроқ қамровда саралаш имконини бермоқда.

Қўшни ҳудудлар жамоалари ўртасида ташкил этилаётган назорат учрашувлари селекция ишларининг самарадорлигини оширмоқда. Чунки оддий кўрик машғулотларига нисбатан амалий ўйинлар давомида футболчиларнинг техник маҳорати, тактик тафаккури, жисмоний тайёргарлиги ва руҳий барқарорлиги яққолроқ намоён бўлади. Шу боис мураббийлар учун истиқболли футзалчиларни аниқлаш анча қулай кечмоқда.

Дастлабки куннинг ўзидаёқ селекция машғулотларида 50 нафарга яқин ёш футзалчи иштирок этди. Эртага ҳам айнан шу масканда саралаш жараёнлари давом эттирилади. Якунда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз учун муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилади.

Ёш истеъдодларни кашф этиш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда терма жамоаларимиз учун муносиб захира яратишга қаратилган бундай селекция тадбирлари келгусида мамлакитимиз футзалининг ривожига хизмат қилиши, терма жамоаларимиз сафини янги ва иқтидорли футболчилар билан бойитиши шубҳасиз.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг