UFA мураббийлар кенгаши навбатдаги йиғилишини ўтказди
Аёллар ва ёшлар терма жамоаларининг муҳим мусобақаларга тайёргарлиги муҳокама қилинди
Расм: Telegram
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида аёллар миллий терма жамоасининг Осиё кубогига, шунингдек U-14, U-16 ва ёшлар терма жамоаларининг олдинда турган йирик мусобақаларга тайёргарлик режаси кўриб чиқилди.
Кенгаш аъзолари футболчилар селекцияси, уларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини яхшилаш бўйича тавсиялар беришди. Шунингдек, терма жамоалар учун барча зарур шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Бакрадзе Иман
Редактор