Уэлбек «Челси»га ўтмоқда – Романо
Англиялик ҳужумчи Дэнни Уэлбек 2028 йилгача мўлжалланган шартнома асосида «Челси» сафига қўшилмоқда. Лондон клуби 35 ёшли футболчининг трансфери бўйича «Брайтон» билан тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Уэлбек «Челси» билан шахсий шартнома шартларини ҳам келишиб олган. Энди футболчи тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг трансфер расман якунланади. «Брайтон» эса ҳужумчининг расмий трансфер сўровини инобатга олиб, унинг кетишига розилик берган.
Дэнни «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоада ҳам тўп сурган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Арсенал», «Уотфорд» ва бошқа клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Тажрибали ҳужумчи 2020 йилдан буён «Брайтон» сафида ўйнаб келаётганди.
Уэлбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.