Уэйн Руни Холанд билан бўлган баҳсда ютқазиб, Гудзон дарёсини эшкак эшиб кесиб ўтди
"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Уэйн Руни Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан гаровда бой бериб қўйгани учун Нью-Йорк штатидаги Гудзон дарёсини эшкак эшиб ўтишга мажбур бўлди. Англиялик афсона ўз ваъдасининг устида чиқди. Бу ЖЧ-2026 нимчорак финалида Норвегиянинг Бразилия терма жамоасини (2:1) мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олгани сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати давомида норвегиялик мухлислар томонидан оммалашган "викинглар эшкак эшиши" (vikings rowing) флешмоби ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлган эди.
Норвегия терма жамоаси турнирнинг чорак финалида айнан Англияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2026 мусобақаси 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Бугун бўлиб ўтадиган финал учрашувига Американинг Ист-Ратерфорд шаҳри мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина.