Уэйн Руни бура унига операция қилдирди
“Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ринопластика операциясини ўтказди. 40 ёшли инглизнинг айтишича, бунга футболчилик фаолияти давомида бура унини икки марта синдиргани сабаб бўлган.
Руни операциядан бир ҳафта ўтиб бу ҳақда Stick to United подкастида маълум қилди. Собиқ футболчи кўзлари остида кўкаришлар қолмаганини, бироқ бура унида ҳали ҳам икки та махсус пластик найча борлигини ва улар яқин кунларда олиб ташланишини айтган.
Руни бура унини илк бор 2015-йилда Англия Кубоги доирасида “Престон”га қарши ўйинда синдирган. Иккинчи жароҳат эса фаолиятининг сўнгги йилларида, MLSда “Ди-Си Юнайтед” сафида тўп тепган пайтида юз берган.
Маълумот учун, жароҳатлар оқибатида Рунин бура унида нуқсон пайдо бўлган ва айнан шу муаммони бартараф этиш учун операция зарур бўлган. Собиқ ҳужумчи ҳозирда тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.