Уэйн Руни Англия Премьер-Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди
Фото: Getty Images
Манчестер Юнайтед” афсонаси Уэйн Руни “Ньюкасл” ҳужумчиси Александер Исакнинг “Ливерпуль”га трансфери ва янги мавсум Премьер Лигада қайси жамоа чемпион бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Унинг фикрича, Арне Слот бошчилигидаги “Ливерпуль” АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлиб турибди:
"Мен “Ливерпуль”ни бу мавсумда чемпионлик учун асосий номзод деб ҳисоблайман. Агар Исак ҳам қўшилса, уларни тўхтатиш имконсиз бўлади. Чунки яхши футболчилар ҳар қандай жамоага тезда мослашади. Исак эса ўзини юқори даражадаги ҳужумчи эканлигини исботлаган, деди Руни BBC нашрига берган интервьюсида.
Рунининг фикрича, Исак кетадиган бўлса, бу “Ньюкасл” учун орқага ташланган қадам бўлади. Клуб уни қўлдан чиқармаслик учун қўлидан келганини қилмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор