locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УЕФАнинг қатор футбол ассотсиациялари Россиянинг халқаро мусобақаларга қайтишига кескин қарши

Англия, Германия, Франция ва яна бир неча УЕФА аъзолари Россияга қўйилган чекловларни бекор қилишни қўллаб-қувватламаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Европанинг бир қатор миллий футбол ассотсиациялари Россия терма жамоалари ва клубларининг халқаро мусобақаларга қайтарилиши ғоясига қатъий қарши чиқмоқда.

Хабарларга кўра, Англия, Германия, Франция ва яна бир неча УЕФА аъзолари Россияга қўйилган чекловларни бекор қилишни қўллаб-қувватламаяпти. Уларнинг фикрича, амалдаги тақиқни сақлаб қолиш керак.

Аввалроқ ФИФА Халқаро Олимпия Қўмитасининг (XOҚ) тавсиясидан сўнг Россия масаласини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ УЕФА ичида бу борада жиддий қаршилик сақланиб қолмоқда ва Россиянинг яқин орада халқаро футболга қайтиши эҳтимоли паст баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг