UEFA Ёшлар Лигаси. «Реал» финалда «Брюгге»ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
UEFA Ёшлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми финал учрашуви якунга етди. Унда Бельгиянинг «Брюгге» ҳамда Испаниянинг «Реал» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади, пенальтилар сериясида эса «қаймоқранглилар» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги «Стад де ла Тюйлер» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни норвегиялик бош ҳакам Рохит Сагги бошқариб борди.
Ўйиннинг 23-дақиқасида Хакобо Ортега ҳисобни очиб, Испания жамоасини олдинга олиб чиқди. 64-дақиқада эса Тобиас Йенсен жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Пенальтилар сериясида эса «Реал» футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда мазкур турнир финалида «Барселона» жамоаси «Галатасарой» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган эди.