locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA Винисиус билан боғлиқ вазият бўйича расмий баёнот берди

Аввалроқ «Бенфика» ҳужумчиси бразилиялик юлдузни ҳақорат қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа футбол ассотсиациялари иттифоқи (UEFA) Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» — «Реал» (0:1) учрашувида Винисиус Жуниорнинг ирқчилик бўйича қилган айбловлари юзасидан изоҳ берди.

«Ҳозирда кеча оқшом бўлиб ўтган ўйинларнинг расмий ҳисоботлари таҳлил қилинмоқда. Агарда қоидабузарликлар аниқланса, иш очилади. Агар ушбу ҳолатлар интизомий жаза чораларига олиб келса, бу ҳақдаги маълумотлар UEFA интизом бўлими расмий сайтида эълон қилинади. Айни босқичда бизда ушбу масала бўйича қўшимча маълумот ёки изоҳ мавжуд эмас», — дейилади UEFA баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA ушбу ҳолат бўйича суриштирув бошлагани ва Килиан Мбаппени ҳам сўроқ қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг