locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA Суперкубоги формати ўзгариши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UEFA Суперкубоги формати ўзгариши мумкин
Фото: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ғолиблари ўртасидаги Суперкубок учрашуви кейинги мавсумда кенгайиши ва АҚШ ёки Яқин Шарқ мамлакатларига кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, UEFA Суперкубок форматига ўзгартиш киритиш ҳақида ўйлаб кўрмоқда. Янги формат Италия ва Испания Суперкубоги баҳслари сингари 4 та жамоа иштирокида 2 та ярим финал ва 1 та финал ўйинидан иборат форматда ташкил қилиниши режалаштирилган. Бироқ якуний босқичга жамоалар қандай чиқиши ва саралаш босқичи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Испания 2020 йилдан бери кетма-кет 5 йил давомида Суперкубок учрашувларини тўрт жамоали форматда Саудия Арабистонида ўтказиб келмоқда. Бу шартнома 2029 йилгача мўлжалланган. UEFA’нинг ҳам бу форматга ўтиши молиявий жиҳатдан ташкилотга фойда келтириши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг