locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA сариқ карточкалар бўйича дисквалификация қоидасини ўзгартирди

Янги тартиб жорий мавсумдан бошлаб кучга киради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг умумий босқичида сариқ карточкалар тўпланиши билан боғлиқ тартибни янгилади.

Янги қоидага кўра, футболчи энди учта эмас, тўртта сариқ карточка олганидан кейин автоматик равишда бир учрашувга дисквалификация қилинади. Биринчи жазодан сўнг эса дисквалификация ҳар икки навбатдаги огоҳлантиришдан кейин — олтинчи, саккизинчи, ўнинчи сариқ карточкаларда ва шу тартибда қўлланади.

UEFA бу ўзгаришни евроқубокларнинг янги формати билан изоҳлади. Умумий босқичдаги учрашувлар сони кўпаяни сабабли аввалги учта сариқ карточкали лимит футболчиларнинг ўйинларни тез-тез ўтказиб юбориш хавфини оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг