UEFA мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб «Бавария»ни жазолади
Европа футбол ассотсиациялари иттифоқи (UEFA) Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида «Спортинг» устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалаба вақтида мухлислар хатти-ҳаракати сабаб «Бавария»га нисбатан қўлланган жазоларни эълон қилди.
Қарорга кўра, Мюнхен клуби Чемпионлар лигасининг 7-турида «Union»га қарши ўйинда стадион секторларининг қисман ёпилиши хавфи остида қолмоқда. Шунингдек, 30 минг евро миқдорида жарима белгиланди. Бундан ташқари, икки йиллик синов муддати билан мухлислар сектори қисман ёпиш кўзда тутилган шартли жаза ҳам қўлланилди.
Бундан ташқари, «Бавария» Лондондаги «Эмирейтс» стадионида «Арсенал»га қарши ўйинда мухлислар томонидан буюмлар улоқтирилгани, жамоат тартиби бузилгани ва спорт тадбири форматига мос келмайдиган шиорлар айтилгани учун 70 минг евро жаримага тортилди.
«Спортинг»га қарши баҳсда мюнхенлик мухлислар том маънода оловли шоу уюштирди. Иккинчи бўлим бошида стадион майдони қалин тутунга бурканди — бунга сабаб мухлислар бир вақтнинг ўзида 80 дан ортиқ сигнал ракеталарини ёққани бўлди.
Чемпионлар лигаси умумий босқичида ўтказилган олти турдан сўнг «Бавария» 15 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.