locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб «Атлетико»ни жаримага тортди

Ушбу қарор «Арсенал»га қарши ўйиндаги тартибсизлик сабаб қабул қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Назорат, этика ва интизом органи «Атлетико Мадрид» клубини 15 минг евро миқдорида жаримага тортди. Бу қарор UEFA Чемпионлар Лигаси яримфиналининг илк учрашувида Лондоннинг «Арсенал» жамоасига (1:1) қарши ўйинда юз берган тартибсизликлар сабабли қабул қилинди.

«Метрополитано» стадиони трибуналарида мезбон мухлислар майдон томонга турли буюмлар, жумладан, ҳожатхона қоғозларини улоқтиришган. UEFA ушбу ҳолатни меҳмонлар учун ўзига хос «саломлашиш» деб баҳолади. Интизом қўмитаси бундай ҳаракатлар футболчилар ва ҳакамлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини инобатга олиб, уларни хавфли деб топди.

Жарима қарори рақобат қоидаларининг бузилиши қайд этилган расмий ҳисобот асосида чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» икки ўйин натижасига кўра «Арсенал»га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг