locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УЕФА Луис Диаснинг дисквалификациясини қисқартирди

Мюхенликларни олдинда “Спортинг” ва “Юнион Сент-Жиллуа” билан баҳслар кутмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
УЕФА Луис Диаснинг дисквалификациясини қисқартирди
ФОТО: Getty images

УЕФА Луис Диасга нисбатан жазони енгиллаштирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Маълумот учун, “Бавария” вингери ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган “ПСЖ”га (2:1) қарши баҳсда рақиб ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига қўпол тарзда ўйнагани учун четлатилганди. Шундан сўнг марокашлик футболчи жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиқди.

Шундан кейин УЕФА Диасни 3 ўйинга дисквалификация қилишга қарор қилганди. Футболчи “Арсенал”га қарши беллашувни ўтказиб юборганди. Мюхенликларни олдинда “Спортинг” ва “Юнион Сент-Жиллуа” билан баҳслар кутмоқда.

Мюнхен клуби Диаснинг дисквалификацияни камайтириш борасида апелляция берди. Бу сўров қаноатлантирилди. УЕФА четлатиш уч ўйиндан икки ўйинга қисқартирилганини маълум қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг