locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA Исроилни халқаро турнирлардан четлатиш масаласини ўрганмоқда

Бироқ ташкилот мамлакатни мустақил равишда четлатишга шошилмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UEFA Исроилни халқаро турнирлардан четлатиш масаласини ўрганмоқда
ФОТО: Getty Images

UEFA «Game Over Israel» номли про-фаластин ташаббуси вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Мазкур суҳбатларда Исроилнинг халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкин бўлган эҳтимолий шартлар муҳокама қилинган. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбага кўра, мулоқот сентябрь охиридан — Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ эълон қилинганидан кейин бошланган. Айни ўшанда бир нечта миллий футбол ассотсиациялари UEFAга Исроилнинг халқаро турнирларда иштирок этиши юзасидан овоз бериш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган эди.

Game Over Israel ташаббуси 17 сентябрь куни — БМТ Ғазодаги Исроил ҳаракатларини геноцид сифатида баҳолаганидан сўнг йўлга қўйилган. Учрашувларда томонлар бундай тақиқни жорий этишга имкон бериши мумкин бўлган ҳуқуқий механизмларни муҳокама қилган.

UEFA Исроилни мустақил равишда четлатишга шошилмаяпти, чунки бу бошқа спорт ташкилотлари билан кескин зиддиятларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, иттифоқ Ирландия ва Швейцарияда давом этаётган суд жараёнларини диққат билан кузатмоқда — улар назарий жиҳатдан UEFA’ни халқаро ҳуқуқ доирасида чоралар кўришга мажбур қилиши мумкин.

Энг муҳим учрашувлардан бири 15 октябрь куни UEFA штаб-квартирасда бўлиб ўтган. Ўша ҳафтада Уит-Мидлендc полицияси хавфсизлик сабабли Тел-Авивнинг «Маккаби» жамоаси мухлисларининг «Aston Villa»га қарши ўйинга боришини тақиқлаган эди. Манбаларга кўра, айни шу воқеадан сўнг UEFA фаолистлардан инсон ҳуқуқлари бўйича эксперт хулосаларини тақдим этишни сўраган — бу материаллар кейинги қарорлар қабул қилиш жараёнида қўлланилиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг