locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA Гринвуд ва Гендузига нисбатан интизомий иш очди

Бунга UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Лион”га қарши ўтказилган жавоб учрашувидан кейинги воқеалар сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UEFA “Фенербахче” футболчилари Мейсон Гринвуд ва Маттео Гендузига нисбатан интизомий жараён бошлади. Бунга UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Лион”га қарши ўтказилган жавоб учрашувидан кейинги воқеалар сабаб бўлган. “Фенербахче”нинг ўзи ҳам UEFA томонидан текширувга тортилган.

Маълумотларга кўра, аввал “Марсель”да тўп сурган икки футболчи “Лион” мухлисларига қарата провокацион ҳаракатлар қилган. Гендузи учрашув давомида ва ундан кейин трибуналар билан тортишиб қолган, Гринвуд эса ўйин якунида унга қўшилган. Воқеалардан сўнг майдонда жанжал ҳам юзага келган.

“Фенербахче” UEFAнинг қарорини тасдиқлаб, футболчилар ва клуб манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли далиллар ҳамда тушунтиришларни тақдим этишини маълум қилди. Ҳозирча Гринвуд, Гендузи ёки клубга қандай жазо қўлланиши номаълум.

Маълумот учун, “Фенербахче” сафардаги жавоб ўйинида “Лион”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва икки учрашув натижасига кўра 3:2 ҳисобида устун келиб, UEFA Чемпионлар лигасининг лига босқичига йўл олди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг