UEFA ФИФАнинг Балогун бўйича қарорини кескин қоралади
UEFA АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг автоматик дисквалификациясини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги ФИФА қарорига кескин муносабат билдирди.
Европа футбол ташкилоти ушбу қарорни “мисли кўрилмаган, тушунарсиз ва оқлаб бўлмайдиган” деб атап, ФИФА “қизил чизиқни кесиб ўтганини” таъкидлади. UEFAга кўра, қизил карточкадан кейинги бир ўйинлик автоматик дисквалификация мажбурий қоида бўлиб, уни бундай тарзда бекор қилиш футболнинг асосий тамойилларига зид ҳисобланади.
“Футболнинг ишончлилиги унинг барча учун бир хил қоидалар асосида бошқарилишидадир. Қоидаларнинг кафолати йўқолса, мусобақанинг яхлитлиги ва ишончлилиги ҳам хавф остида қолади”, — дейилади UEFA расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Фоларин Балогуннинг қизил карточкасини бекор қилмаган бўлса-да, бир ўйинлик автоматик дисквалификацияни бир йиллик синов муддатига қолдирди. Натижада АҚШ ҳужумчиси Бельгияга қарши ЖЧ-2026 нимчорак финал учрашувида майдонга тушиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Мазкур қарор футбол жамоатчилиги, UEFA ва Бельгия футбол федерацияси томонидан кескин танқид қилинмоқда.