locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA FIFAга қарши позициясини расман мустаҳкамлади

Европа футбол ташкилоти фикрича, мусобақаларга хусусий инвесторларнинг жалб этилиши футболнинг устувор йўналишини спорт манфаатларидан инвесторлар фойдасига ўзгартириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UEFA FIFA президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионатининг тижорий ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режасига қарши навбатдаги расмий қадамни ташлади. Ташкилот ушбу ташаббусга нисбатан ўз позициясини расман мустаҳкамлаб, FIFA лойиҳасини қўллаб-қувватламаслигини яна бир бор маълум қилди.

UEFA баёнотида Жаҳон чемпионати оддий тижорат лойиҳаси эмас, балки бутун футбол оламининг мероси экани таъкидланди. Шунингдек, FIFA бундай муҳим ташаббусни миллий ассоциациялар ва манфаатдор томонлар билан етарли маслаҳатлашувларсиз ишлаб чиққани танқид қилинди.

Европа футбол ташкилоти фикрича, мусобақаларга хусусий инвесторларнинг жалб этилиши футболнинг устувор йўналишини спорт манфаатларидан инвесторлар фойдасига ўзгартириши мумкин. UEFA шу сабабли FIFAни мазкур режадан воз кечишга чақирди ҳамда Жаҳон чемпионати каби мусобақалар тижорат объекти бўлиши керак эмаслигини қайд этди.

Аввалроқ UEFAга аъзо 55 та миллий ассоциация FIFA ушбу лойиҳани амалга оширишда давом этса, ташкилот тасарруфидаги мусобақаларни бойкот қилишга тайёр эканини билдирганди. Бу қарор Жанни Инфантинонинг ташаббусига берилган энг кескин жавоблардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг