locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UEFA FIFA президентлиги учун Инфантинага муқобил номзодни аниқлади

Ҳозирча бу масала бўйича расмий сайлов кампанияси бошланмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

The Telegraph хабарига кўра, UEFA раҳбарияти PSJ президенти ва Европа Клублар Ассоциацияси (ECA) раиси Носир Ал-Хелайфийни FIFA президентлиги учун Жанни Инфантинага асосий рақобатчи сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, Европа футболи раҳбарлари Ал-Хелайфий FIFAда янги бошқарув даврини бошлаб бериши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Сўнгги кунларда Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш лойиҳаси атрофидаги можаролар UEFA ва FIFA ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган эди.

Қайд этилишича, айнан шу воқеалардан сўнг UEFA 2027 йилда бўлиб ўтадиган FIFA президентлиги сайловида Жанни Инфантинага қарши ягона кучли номзод билан чиқиш вариантини муҳокама қилмоқда. Ҳозирча Носир Ал-Хелайфий ўз номзодини расман илгари сургани йўқ. Аксинча, у FIFA президентлиги учун курашиш нияти йўқлигини маълум қилган.

Ҳозирча бу масала бўйича расмий сайлов кампанияси бошланмаган. Бироқ The Telegraph маълумотига кўра, UEFA ичида FIFA раҳбариятида ўзгариш қилиш масаласи жиддий муҳокама қилинмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг