UEFA еврокупокларда сариқ карточкалар бўйича янги қоидаларни жорий этди
UEFA Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг умумий босқичида сариқ карточкалар тўпланиши билан боғлиқ тартибни ўзгартирди. Янги қоида футболчилар билан бирга жамоаларнинг расмий вакилларига ҳам тааллуқли бўлади.
Эндиликда умумий босқичда тўртта сариқ карточка олган иштирокчи навбатдаги учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, дисквалификация ҳар бир навбатдаги жуфт сариқ карточкадан сўнг — олтинчи, саккизинчи ва ундан кейинги ҳолатларда қўлланилади.
Саралаш босқичларида эса аввалги тартиб сақланиб қолади: учинчи сариқ карточкадан сўнг дисквалификация белгиланади, кейинчалик эса бешинчи, еттинчи ва ундан кейинги ҳар бир тоқ сариқ карточкадан сўнг жазога тортилади.
UEFA ушбу ўзгаришни еврокупокларнинг янги формати билан изоҳлади. Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси умумий босқичидаги учрашувлар сони oltitadan саккизтага ошгани сабабли, футболчиларнинг сариқ карточкалар туфайли тез-тез дисквалификация қилинишига йўл қўймаслик мақсад қилинган. Янги тартиб умумий босқичи oltita учрашувдан иборат Конференциялар Лигасида ҳам амал қилади.