UEFA Еврo-2028 чипталари нархини музлатмоқчи — манба
Европа футбол ассотсиациялари иттифоқи (UEFA) бўлажак 2028 йилги Европа чемпионати учун чипталар нархини оширишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, энг ҳамёнбоп тоифадаги чипталар нархи Евро-2024 даражасида сақлаб қолинади. Хусусан, Fans First ва учинчи тоифадаги чипталар мос равишда 26 фунт ва 52 фунт (тахминан 30 евро ва 60 евро) этиб белгиланган. Бу Германияда бўлиб ўтган турнирдаги нархлар билан бир хилдир.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Европа чемпионати 2028 йилнинг 9 июнидан 9 июлига қадар Англия, Шотландия, Уэлс ва Ирландия майдонларида бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион Испания терма жамоаси ҳисобланади. 2024 йилги финалда испанлар Берлиндаги «Олимпия» стадионида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.